28.04.2024 20:24
4039
Теглар
Ўзбекистон Кубоги. «Андижон» 90+8-дақиқадаги гол эвазига «Насаф»ни турнирдан чиқариб юборди, «Динамо» ҳам гуруҳда қолиб кетди

Ўзбекистон Кубогида 3 та гуруҳда сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди. 

«Ўлим гуруҳи»да кейинги босқич масаласи ҳал қилиб улгурган «Навбаҳор» (7) сафарда «Динамо» (3) билан дуранг ўйнади. Бу натижадан фойдаланган «Андижон» (4) 90+8-дақиқада «Насаф»га (1) гол уриб, 2-ўрин билан плей-оффга чиқди. Шу тариқа амалдаги чемпион қаршиликлар гуруҳда қолиб кетишди. 

А гуруҳидан «Бунёдкор» ва «Қизириқ», Е гуруҳидан эса «Олимпик» ва «Сурхон» 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Ўзбекистон Кубоги. 3-тур. 28 апрел

Ҳ гуруҳи

Динамо — Навбаҳор 1:1

Голлар: Жоэл Кожо (82) — Шодиёр Шодибоев (66) 

Андижон — Насаф 1:0

Гол: Бектемир Абдуманнонов (90+8). 

Четлатиш: Мурод Раҳматов (80, Насаф). 

А гуруҳи

Бунёдкор — Жайхун 7:0

Голлар: Усмонали Исмоналиев (4, 42), Тони Йович (9), Темурхўжа Абдухолиқов (56), Амирбек Саидов (67), Абдумалик Норқобилов (71, автогол), Азизбек Тўлқинбеков (80). 

Шўртан — Қизириқ 0:1

Гол: Рустам Нормуродов (28). 

Е гуруҳи

Олимпик — Чиғатой 8:1

Голлар: Самандар Қодиров (6, 23, 47), Асад Жўрабоев (49, 57), Муҳаммадазиз Иброҳимов (62), Муҳсин Бозоров (67), Риан Исламов (90+3) — Акбар Худойбердиев (90, пеналти). 

Сурхон — Локомотив БФК 6:0

Голлар: Достон Турсунов (20), Жаҳонгир Абдусаломов (53, 60), Силванус Нимели (84), Асилбек Жумаев (85), Сарвар Абдуҳамидов (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар